Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
«Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти Россиядаги фаолиятини тўхтатиши Адлия вазирлигининг унинг филиалини хорижий нодавлат ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ.

Фото: Fischer/Bildagentur-online/picture alliance
«Чегара билмас шифокорлар» (MSF) халқаро нотижорат ташкилоти 32 йилдан сўнг Россиядаги фаолиятини мажбурий тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда 16 сентябр, душанба куни унинг сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилади. Россия Федерациясини тарк этишга Адлия вазирлигидан ННТнинг Россиядаги филиалини хорижий нодавлат ташкилотлари реестридан чиқариш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди.
«Мамлакатдаги дастурларимизни якунлаганимиздан жуда қайғудамиз, чунки тиббий ва гуманитар ёрдамга муҳтож бўлган кўплаб одамлар энди биз кўрсата оладиган ёрдамсиз қолади», - дейилади MSF баёнотида. Шу билан бирга, ташкилот «иложи бўлса, Россияда ишлашни давом эттиришни хоҳлашини» таъкидлади.
2024 йил август ойи ўрталарида Россия Адлия вазирлиги Россия Федерациясидаги халқаро гуманитар ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилди. Хусусан, «Чегара билмас шифокорлар» ва «Дунё шифокорлари» ташкилоти чекловга учради. Вазирлик расмий сабаб сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг «фаолияти ўз низомига мос келмаслиги»ни кўрсатган. Ташкилотларга Россиядаги ваколатхоналарини тугатиш ва ҳисобларини ёпиш учун бир ой муддат берилди.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025