Колумбия Жазоирни Ҳаага судида Исроилга қарши иш очиш режасида қўллаб-қувватлади
6 ноябр куни Жазоир президенти дунёнинг барча «эркин одамлари»ни ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини Исроилга қарши Ҳаага судида иш очишга чақирди.

Фото: AP
Колумбия президенти Густаво Петро Жазоир президенти Абделмажид Теббуннинг Халқаро жиноий суд (ХЖС)да Исроилга қарши иш қўзғатиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
«Колумбия Республикаси Жазоир Республикасининг Бенямин Нетаняҳуга Фаластин халқига қарши болалар ва тинч аҳолини қирғин қилганлик ва уруш жиноятларини содир этганлик учун Халқаро жиноий судда иш қўзғатиш чақириғига ҳисса қўшмоқчи», дея маълум қилди Петро X ижтимоий медиаплатформасидаги аккаунтида.
Президент Петронинг айтишича, Колумбия ташқи ишлар вазири Алваро Лейва эртага ХЖС бош прокурори Карим Хон билан учрашади.
Колумбия Ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотга кўра, Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари муносабати билан Колумбия президенти Петро номидан маслаҳатлашиш учун мамлакатга чақирилган Колумбиянинг Тел-Авивдаги элчиси Манхаррес Эррера мамлакат пойтахти Боготага етиб келди.
Жазоир президенти Теббун 6 ноябр куни қилган баёнотида дунёнинг барча «эркин одамлари» ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини Исроилга қарши ХЖСда иш қўзғатишга чақирди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

07:51 / 28.06.2025
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

16:02 / 08.06.2025
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео

23:02 / 12.05.2025