Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Ноёб космик жисм 2023 йили Нигердан топилган. Савдолар давомида унинг нархи 4 млн долларга етиши мумкин.

Фото: Sotheby’s
Sotheby’s кимошди уйи 16 июл куни Ню-Йоркда ноёб экспонат — Марсдан Ерга тушган энг катта метеоритни сотувга қўяди, деб хабар бермоқда Bild.
Қайд этилишича, NWA 16788 номини олган тошнинг оғирлиги 25 килограммни ташкил этади ва унинг нархи савдолар давомида 4 миллион долларгача кўтарилиши мумкин.
Ноёб космик жисм 2023 йили Нигердан топилган. Олимларнинг ҳисоблашича, у астероиднинг кучли тўқнашуви натижасида Марсдан ажралган ва узоқ йиллардан кейин Ерга метеорит сифатида тушган.
«Бундай топилмалар жуда кам учрайди: бутун дунё бўйлаб Марсга тегишли метеоритлардан қарийб 400 та мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти кичик ўлчамда», — дейилади хабарда.
Sotheby’s ушбу тошни «коллекционерлар учун хазина», деб атади. Кимошди уйининг таъкидлашича, NWA 16788 — шунчаки оғир тош эмас, балки яхши сақланиб қолган метеоритдир.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

22:00 / 17.07.2025
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди

20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади

01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин

18:41 / 25.03.2025