Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Армия генерали Сергей Суровикин Жазоирда ишлаётгани маълум бўлди. РФ элчихонаси 9 май муносабати билан эълон қилган суратларда у ҳам акс этган.

Фото: Россиянинг Жазоирдаги элчихонаси
Россиянинг Украина ҳудудидаги Бирлашган қўшинлар гуруҳининг собиқ қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин ҳозирда Жазоирда ишлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳарбий мавзуларни ёритиб борадиган Telegram каналлар хабар бермоқда.
Улар 9 май – Ғалаба куни муносабати билан Россиянинг Жазоирдаги элчихонаси томонидан эълон қилинган суратларга эътибор қаратган. Ушбу суратларда Суровикин ҳам акс этган.
Элчихона хабарида генералнинг исми тилга олинмаган, бироқ унинг «россиялик ҳарбий мутахассислар гуруҳи раҳбари» сифатида лавозими келтирилган.
Суровикин 2023 йил ёзда Евгений Пригожиннинг исёнидан кейин оммага кўриниш бермай қўйган. ОАВда генерал исёндан олдинроқ хабардор бўлгани, шунингдек, унинг ҳибсга олингани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Ушбу маълумотлар расман тасдиқланмаган.
Суровикин 2022 йил октябрдан 2023 йил январга қадар Россиянинг Украинада Бирлашган қўшинлар гуруҳини бошқарган. Хусусан, унинг раҳбарлиги остида россиялик ҳарбийлар Херсонни ташлаб, Днепрнинг ғарбий қирғоғига чекинган.
2025 йил февралда Россия Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси аъзоси Виктор Соболев Суровикин Африка давлатларининг бирида «ҳарбий маслаҳатчи сифатида» ишлаётганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Путин билан учрашувининг асосий шартини айтди
Жаҳон | 20:49
-
Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 20:30
-
NYT: Пентагон Трампнинг самолётини қайта жиҳозлаш учун 934 млн доллар йўналтирди
Жаҳон | 20:11
-
Даниялик миллиардерлар Путинга хизмат қилишда айбланди
Жаҳон | 19:47
Мавзуга оид

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти

14:11 / 10.11.2023