ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда 12 сентябрь куни 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ бу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканини билдирди.
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.
“ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Бундан олдин жорий йил 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш транзит ўтувчи транспорт воситалари учун ёпилиши маълум қилинганди.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бунда транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади.
Қайд этилишича, бу Самарқанд шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Самарқандга бормоқчи бўлган фуқаролардан ташрифни бошқа муддатга кўчириш сўралганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда ёзувчилар Microsoft компаниясини судга берди
Жаҳон | 17:24
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

23:04 / 27.06.2025