Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро ички ишлар органлари ходимига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 21 июн куни тахминан соат 14:30 да Учтепа тумани, 31-мавзеси ҳудудида икки нафар фуқаро тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида фуқаро У.М. ўткир тиғли жисм билан фуқаро Н.Т.га тан жароҳати етказган ҳамда ҳодиса жойидан яширинган. Натижада жабрланувчи “чап кўкрак қисмининг санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган.
Ҳодиса жойига етиб келган ҳудудий профилактика инспектори О.Абдуллаев мазкур жиноятни содир этган шахсни “иссиқ изи”дан топиб, уни ушлаш чораларини кўрган вақтида, У.М. унга ҳам пичоқ билан тажовуз қилиб, фаол қаршилик кўрсатган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи далилий ашё (Н.Т.га тан жароҳати етказган пичоқ) билан профилактика инспектори ва ППХ ходимлари томонидан қўлга олинган ҳамда терговга жалб қилинган.
ИИО ходимлари тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ("Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса") билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси Cobalt’га “дубинка” билан ҳужум қилди
Жамият | 10:37
-
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
-
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
Жамият | 09:42
Мавзуга оид

10:00
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

21:33 / 12.07.2025
Расман: Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда

17:53 / 12.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади

17:45 / 12.07.2025