Нидерландияда карантин чоралари юмшатилади
Жамоат марказлари, кутубхоналар, театр, кинотеатр, музей, бассейнлар, кўнгилочар парклар ишлашига рухсат берилмоқда.

Фото: EPA
Нидерландия ҳукумати коронавирус эпидемиясига қарши курашиш доирасида киритилган карантин чораларини қисман юмшатишга қарор қилди. Бу ҳақда NL Times нашри ёзмоқда.
"Рақамлар ҳали ҳам жуда юқори, аммо пасайиш бўлаётгани яхши. Декабр ўрталарида эҳтиёткорлик билан оралиқ қадамни қўйишга умид қилмоқдамиз", - деди мамлакат бош вазири Марк Рютте.
Карантин чоралари 17 ноябрдан бошлаб юмшатилади.
Хусусан, жамоат марказлари, кутубхоналар, театр, кинотеатр, музей, бассейнлар, кўнгилочар парклар ишлашига рухсат берилади.
Ресторан ва қаҳвахоналар ҳозирча очилмайди. Оммавий тадбирлар ўтказишга ҳам рухсат берилмайди.
Чекловлар 8 декабрда яна бир бор кўриб чиқилади.
Нидерландияда октябр охири билан солиштирганда, касалланиш ҳолатлари аниқланиши камайиб бормоқда. Ўшанда кунига 10-11 минг ҳолат қайд этилган бўлса, охирги ҳафтада 5-6 мингга яқин бемор аниқланди.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суд Яккасаройда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган меҳмонхона қурилишини вақтинча тўхтатди
Жамият | 18:50
-
Қамчиқ довонида Cobalt хандаққа тушиб кетди
Жамият | 18:45
-
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
Жаҳон | 18:44
-
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
Жаҳон | 18:08
Мавзуга оид

11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди

00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди

00:22 / 25.04.2025
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди

14:03 / 15.03.2025