Жамият | 18:50 / 22.05.2025
8049
2 дақиқада ўқилади

Суд Яккасаройда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган меҳмонхона қурилишини вақтинча тўхтатди

Тошкентнинг Жамбул кўчасида бошланган 5 қаватли офис ва меҳмонхона биносини қуриш учун шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан берилган ижобий хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга ариза киритилган. Аниқланишича, бу қурилишга ён атрофдаги қўшниларнинг рухсати олинмаган.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Жамбул кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза киритиб, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг 2024 йил 15 июлдаги 125381700-сонли ижобий хулосасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Маълум бўлишича, Жамбул кўчаси 2-уйнинг эгаси фуқаро С.Н. 5 қаватли офис ва меҳмонхона биносини қуришни бошлаган. У бунинг учун Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасидан 2024 йил 15 июлда 125381700-сонли ижобий хулоса олган. Аммо бунинг учун ушбу манзилга ёндош яшовчи қўшниларнинг розилиги олинмаган бўлган.

Қўшнилар бу лойиҳадан 2025 йил май ойига келиб, яъни қурилиш ишлари бошлангач хабар топишган.

Ишни кўриб чиқаётган судя Олим Шамсиев аризачиларнинг дастлабки ҳимоя чораси қўллаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни лозим топди ва 2025 йил 20 май кунги ажрим билан, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Жамбул кўчаси 2-уй манзилида қурилаётган объектнинг қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш буюрилди.

Ажрим нусхаси дарҳол ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлимига юборилган.

Тарафлар суднинг ажрими ижро қилинмаганда мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 122-моддасига асосан суд жаримаси қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти