Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбарияти қатнашиши айтилган матбуот анжумани бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва мутахассис иштирокида ўтди. Унда қатнашган Kun.uz мухбирининг Бойсунда бундан буёғига нима бўлади, айрим қишлоқлар аҳолиси кўчирилиши мумкинми деган саволлари жавобсиз қолди.

М25 конида вақти-вақти билан газ отилишлари рўй бериб турибди, буёғига Бойсунда умумий вазият қанақа бўлади? Конга яқин аҳоли эвакуация қилиниши мумкинми? Кондан чиқаётган газ таъсири етиб бораётган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши эҳтимоли қай даражада?
Kun.uz мухбири 19 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида шу каби саволлар билан мурожаат қилди, аммо масъуллардан аниқ жавоб бўлмади.
Қайд этиш лозим, анжуманда вазирлик раҳбарияти иштирок этиши эълон қилинган бўлса-да, амалда қатнашган ФВВ вакиллари орасида энг юқори рангдагиси бўлим бошлиғи бўлди.
Бойсун ҳақидаги саволлардан кейин сўз олган вазирлик матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев вазият қандай ривожланиши мумкинлиги ҳақида эмас, бошқа жиҳатлар ҳақида гапирди.
“Бойсунда бурғилашдан аввал ҳам газ чиқиб туриши ҳолатлари ва заҳарланишлар бўлган. Буни аҳолининг ўзи ҳам билиб борган. Бурғилаш ишларидан кейин, юқори босим бўлгани сабабли, қатламлар орасида сиқилган газ юқори босимда чиқа бошлаган. Бу анча давом этди, ҳозир ҳам газ чиқиб турибди. Айни кунларда чиқаётган газ ёқиб қўйилган. Нима учун ёқиб қўйилади? Асосий мақсад – атроф табиий муҳитни зарарли газлардан муҳофаза қилиш. Ҳозирги вақтда бу жойда муҳандислик-техник тадбирлари амалга ошириляпти. Газни жиловлаш ишлари махсус ташкилотлар томонидан амалга ошириляпти. Қўлимда аниқ маълумотлар йўқ. Асосий маълумотлар – бурғилаш ишларини амалга ошираётган ERIELL деган ташкилотда, бизда эмас”, – деди ФВВ расмийси.
Декабр ойида Фарғона шаҳрида пропан шохобчаси портлаб, одамлар ҳалок бўлганди. Kun.uz мухбири ФВВ вакилларидан шаҳар марказида, одамларнинг уйлари ва боғчаларга бунчалик яқин масофада газ шохобчалари қурилиши қанчалик тўғрилиги ҳақида сўради. Самандар Ҳикматуллаев қурилиш меъёрий қоидаларига риоя этилиши кераклигини билдирди, лекин айнан Фарғонадаги ҳолатга баҳо бермади.
8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, Сарвонтепа маҳалласини сув босганди. Ўша куни воқеа жойида бўлган Kun.uz мухбирига маҳалла аҳли каналдан сув чиқа бошлаши аслида икки ҳафта аввалроқ бошланганини айтганди. ФВВ вакили бу ҳақдаги саволга жавоб бераркан, бу борада ҳам аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирди.
“Бу бўйича ҳозир бизда маълумот йўқ. Маълумотни маҳалладан... Ўзи фуқаро муҳофазаси бошлиғи деганда, кўпинча туман, вилоят раҳбари, маҳалла раисини ҳам тушунамиз. Бу бўйича [сув чиқиши 24 апрелда бошлангани эҳтимоли назарда тутилмоқда – таҳр.] бизда маълумот йўқ. ФВВга 8 май куни 9:00 ларда хабар келиб тушган. Мана шу хабарга асосан ҳаракатлар бошланган”, – деди ФВВ вакили.
Жанубий Фарғона каналида қурилаётган ГЭС масаласида ФВВ тизимидаги бирор ташкилот томонидан рухсат берилганми, деган савол жавобсиз қолди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Судяга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистон | 13:34
-
Addinol уруш бошланганидан бери Россияда ўз даромадларини оширди
Жаҳон | 12:55
-
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади
Ўзбекистон | 12:38
Мавзуга оид

18:54 / 01.06.2025
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

20:56 / 11.05.2025