Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Ушбу тартиб 2025 йил 30 июндан ишга тушади. QR-кодга ариза беришни сафардан 72 соат олдин амалга ошириш керак.

Фото: AP
Визасиз тартибда Россияга борадиган чет эл фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар ҳам чегарада QR-код кўрсатишлари керак бўлади. Тартиб жорий йил 30 июнидан амалда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими хабар берди.
QR-код «Госуслуги RuID» мобил иловаси орқали олинади. Бунинг учун иловада рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинет яратиш, сўнг фотосурат ва шахсий маълумотлар юклаб, Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш лозим.
QR-код учун ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши шарт. Агар Россияга бориш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.
Бундай рўйхатдан ўтишдан Беларус фуқаролари, 6 ёшгача болалар, шунингдек, виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар озод этилади.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.
Бу тартиб Россия ҳукуматининг 2024 йил 7 ноябрдаги “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясига кириш ҳамда чиқиш қоидалари, шартларини синовдан ўтказиш бўйича тажриба ўтказилиши тўғрисида”ги қарори асосида амалга киритилмоқда.
Мавзуга оид

08:41
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди

01:59
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида

01:30
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ

00:59