Фарғона
Фарғона
Фарғона вилояти – 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Таркибида 15 туман, 9 шаҳар, 10 шаҳарча, 164 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Фарғона шаҳри.
Фарғона вилояти Ўзбекистоннинг энг чиройли ва тоғли манзарага бой бўлган жойларидан биридир. У Помир-Олой ва Тян Шан тоғлари тизими оралиғидаги Фарғона водийсида жойлашган.
Бу жойни “Қадимий цивилизациянинг бешиги” деб ҳам номлашади. Мазкур вилоятда жуда кўп қадимий ёдгорликлар, архитектура қолдиқлари ва эски шаҳар харобалари топилган. Қўқон, Марғилон, Риштон каби шаҳарлар Марказий Осиё халқларининг бебаҳо тарихий мероси бўлиб ҳисобланади.
Фарғона Ўзбекистоннинг саноати ривожланган вилоятларидан. Бу ерда 80 дан ортиқ саноат корхоналари, шу жумладан "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Қўқон суперфосфат заводи", "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи", "Электромаш" акциядорлик жамияти ишламоқда.
Фарғона вилоятининг саноат жабҳасида кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, енгил саноат, мебел саноати, қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электроника ва бошқа тармоқлар алоҳида ўринни эгаллаб турибди.
Майдони 6,8 минг км 2.
Аҳолиси 3 994,8 минг киши (2023)
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди
Жаҳон | 11:20
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди
Ўзбекистон | 11:14
-
Тунис собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 10:42
-
Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 10:21
-
Эстония Россия билан чегарада мудофаа чизиғини қуришни бошлади
Жаҳон | 10:05
-
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди
Ўзбекистон | 09:59
-
Урушнинг янги босқичи — 9-кун
Жаҳон | 09:53
-
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди
Жаҳон | 09:30
-
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Ўзбекистон | 09:03
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36