Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
ПМЭФда нутқ сўзлаган Путин украинлар ва руслар «бир халқ» эканлигини эълон қилди ва Суми шаҳрини босиб олишга уринишни истисно этмади.

Фото: AP
Россия президенти Владимир Путин 20 июн, жума куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ)да сўзлаган нутқида Россиянинг Суми шаҳрини босиб олишга уринишни истисно этмади. Модераторнинг Россия армияси Кремл «Россияники деб ҳисоблайдиган» Украина ҳудудларидан ташқарида олдинга силжиётгани ҳақидаги гапига изоҳ берар экан, Путин шундай деди: «Мен рус ва украин халқларини бир халқ деб билишимни кўп марта айтганман, аслида бу маънода бутун Украина бизники».
Украинадаги уруш ҳақида гапиришда давом этар экан, Путин «қадимги қоида» деб атаган иборани айтди. «Бизда қадимий қоида бор: рус аскарининг оёғи қаерга етса, ўша ер бизники», деди у. Шу билан бирга, Россия президентининг сўзларига кўра, Кремл «Украина таслим бўлишига интилмаяпти»: «Биз жойларда юзага келган воқеликни тан олишни талаб қиламиз».
Путин, шунингдек, Россия армиясининг Украинанинг Суми шаҳрини босиб олишга уринишини ҳам истисно этмади. Президентнинг сўзларига кўра, Россия армияси Суми вилоятида 10-12 километрлик буфер зонасини яратган. «Саккиз, ўн, ўн икки километр. Кейин Суми шаҳри. Вилоят маркази. Бизда бундай вазифа йўқ — Сумини олиш. Лекин принципиал жиҳатдан мен буни истисно қилмайман», — деди Путин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банк дунёдаги энг йирик банк ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди
Ўзбекистон | 14:17
-
Германия ва АҚШ мудофаа вазирлари Украинага қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилди
Жаҳон | 13:43
-
Хитой Ўзбекистондаги корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти
Иқтисодиёт | 13:39
-
Латвия Россиянинг биометрик бўлмаган хорижга чиқиш паспортларини тан олмайди
Жаҳон | 13:39
Мавзуга оид

13:43
Германия ва АҚШ мудофаа вазирлари Украинага қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

13:39
Латвия Россиянинг биометрик бўлмаган хорижга чиқиш паспортларини тан олмайди

13:00
АҚШ Россияга қарши божлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини музлатиб қўйди

12:58