Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар қимматли қоғозлар ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ягона принципларини, депозитар операцияларни амалга ошириш тартибини, ҳужжат айланиши ва ички назоратни ташкил этиш, шунингдек ҳисобот тузиш тартибини белгилайди.
Қоидалар қуйидагиларни таъминлаш учун ишлаб чиқилган:
- депонентларнинг қимматли қоғозларини тегишли тарзда сақлаш, ҳисобга олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш;
- депозитар операцияларни тўғри амалга ошириш;
- депозитар операцияларни амалга оширишда ягона ёндашувни қўллаш;
- амалга оширилаётган операцияларни депозитар тизимнинг ҳисоб регистрларида ўз вақтида ва ишончли акс эттириш;
- чиқувчи ҳисоботни тегишли тарзда расмийлаштириш;
- депонентларнинг қимматли қоғозлари билан боғлиқ депозитар операцияларни ўтказишда хатоларнинг олдини олиш;
- операцияларнинг тўғри амалга оширилганлигини кейинчалик текшириш имкониятини яратиш.
Қоидалар депозитар операцияларни амалга оширувчи барча субъектлар учун мажбурийдир.
Депозитар ҳисобининг асосий принциплари:
- депо ҳисобини юритиш
- Марказий депозитарий ва ҳисоб ташкилотларининг бухгалтерия баланси ташқарисида;
- қимматли қоғозлар сони бўйича;
- ҳисоб регистрларидан фойдаланган ҳолда депо ҳисобларида;
- депо ҳисобларида қимматли қоғозларни қўш ёзув принципи бўйича ҳисобга олиш. Бунда ҳар бир қимматли қоғоз пассив ва актив аналитик депо ҳисобларида акс эттирилади;
- қимматли қоғозлар бўйича баланс юритиш. Бунда пассив аналитик ҳисобларда ҳисобга олинаётган бир турдаги қимматли қоғозларнинг умумий сони шу турдаги қимматли қоғозларнинг актив аналитик ҳисобларидаги умумий сонига тенг бўлиши керак.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025