Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Россия билан чегарада мудофаа чизиғини қуришни бошлади
Эстония жануби-шарқида Болтиқбўйи мудофаа чизиғи қурилиши бошланди. Танкларга қарши зовурлар қурилмоқда. Йил охиригача камида 28 та бункер ва 10 та омборхона қуриш режалаштирилган.

Фото: AP
Эстония мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида Россия билан чегарадош ҳудудда танкларга қарши зовурлар қуришни бошлади, улар Россиянинг Украинага қарши давом этаётган агрессияси фонида Латвия ва Литва билан биргаликда яратилаётган Болтиқбўйи мудофаа чизиғи деб аталадиган қисмга айланади. Бу ҳақда 19 июн, пайшанба куни Эстония мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Бевосита билан ҳарбий таҳдид йўқ, лекин асосийси - шайлик. Жиддий мудофаа жиддий тайёргарликдан бошланади», — дейилади идоранинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
ERR маълумотларига кўра, ҳозирда чегара чизиғида эни тўрт метр ва чуқурлиги уч метрга тенг танкларга қарши хандақ қазилмоқда. «Танкка қарши зовур душманни тўхтатиб туради, унинг ҳаракатларини секинлаштиради ва у хандақдан ўтиб кетганда, бизнинг қуролларимиз учун жуда яхши нишонга айланади», деди Эстония мудофаа кучлари дивизияси муҳандислик бўлими қўмондони подполковник Айнар Афанасев.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

20:48 / 13.07.2025
Санкт-Петербургда мигрантлар темир панжаралар орасида ётишга мажбур бўлаётганига изоҳ берилди

18:58 / 13.07.2025
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди

17:10 / 13.07.2025
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди

23:38 / 12.07.2025