Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли онасидан ажралган ва ота-она қарамоғисиз қолган 15 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди ва бувисининг қарамоғига топширилди.

Қозоғистонда бахтсиз ҳодиса туфайли онасидан маҳрум бўлган қиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради болалар омбудсмани.
Қайд этилишича, болалар омбудсманига Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи аёл Э.А.нинг мурожаати келиб тушган.
Унда аёл қизи Д.Р.нинг 2010 йилда туғилган вояга етмаган қиз фарзанди борлиги, бир неча йил аввал қизи Қозоғистон фуқаросига турмушга чиққани, невараси Беруний туманида туғилиб, Ўзбекистон фуқароси бўлса-да, унга онаси Қозоғистонда ҳам туғилиш ҳақида гувоҳнома расмийлаштирганини билдирган.
Бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизи 2024 йил август ойида вафот этиб, ҳозирда вояга етмаган невараси Э.М. Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолганини маълум қилган ва неварасини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсмани, Ички Ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консуллиги вакиллари ҳамкорлигида болани Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.
12 май куни у холаси Ш.Р. ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинган ва бувиси Э.А. қарамоғига топширилган. Таъкидланишича, ҳозирда бувининг неварасига нисбатан васийлиги расмийлаштирилиш жараёнида.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирларида Москва шаҳридаги «Алтуфево» ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминнинг бир қатор ҳудудларига сел келди
Ўзбекистон | 20:33
-
Ўзбекистоннинг Малдив Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 20:21
-
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?
Ўзбекистон | 20:15
-
Ҳаж зиёратини адо этган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди
Ўзбекистон | 20:07
Мавзуга оид

16:54
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

19:10 / 11.06.2025
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди

13:22 / 11.06.2025
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

18:07 / 10.06.2025