Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Остона яқинидаги аэродром ҳудудида TL-2000 самолёти қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳри яқинида енгил моторли TL-2000 самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради «Казинформ».
Қайд этилишича, 22 июн куни соат 11:30 ларда Жоламан аэродроми ҳудудида ўқув-машғулот парвозини амалга ошириш вақтида енгил моторли самолёт иштирокида авиация ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида икки нафар экипаж аъзоси бўлган ва уларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган.
Тергов қилиш қоидаларига мувофиқ, мазкур ҳодиса юзасидан махсус комиссия тузилган.
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг транспортдаги ҳодисалар ва аварияларни тергов қилиш департаменти ходимлари ҳалокат жойига жалб этилган.
Таъкидланишича, самолёт жисмоний шахсга тегишли. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, май охирларида Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрида Cessna 550 енгил моторли самолёти турар жой даҳасига қулаб тушиб, кенг кўламли ёнғинни юзага келтирган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 18:56
-
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 18:43
-
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Жаҳон | 18:39
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Жамият | 18:22
Мавзуга оид

18:56
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди

18:21 / 14.07.2025
Қозоғистонда дунёдаги энг қиммат металл қазиб олинади

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

20:30 / 10.07.2025