Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади
Украинанинг Европадаги иттифоқдошларининг тўрт етакчиси – Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Полша бош вазири Доналд Туск 10 май, шанба куни Киевга ташриф буюради.

Фото: AP
Улар Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни ва Россияни 30 кунлик отишмани тўхтатишга рози бўлишга чақиришни режалаштирмоқда.
Ташриф ҳақида эълон қилар экан, Макрон тўртликнинг қўшма фотосуратини эълон қилди ва уни француз, инглиз, немис ва поляк тилларида: «Биз Киевга кетяпмиз. Украина учун, Европа учун» ёзуви билан чоп этди.
AFP агентлигининг таъкидлашича, тўрт Европа етакчисининг Украинага бир вақтнинг ўзида келиши мисли кўрилмаган ҳодиса.
Ташриф арафасида Киевнинг Европадаги иттифоқчилари раҳбарлари Москвани «30 кунлик тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга» чақирди. 8 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Зеленский билан суҳбатдан сўнг АҚШ Россиядан 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини талаб қилишини маълум қилди.
Бир кун аввал Reuters агентлиги дипломатик манбага таяниб, АҚШ ва Европадаги иттифоқчилар Москвага Украинада 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни якунлашаётгани, агар Россия рад этса, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан янги санкцияларга дучор бўлиши ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
-
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди
Жаҳон | 18:07
-
Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди
Жаҳон | 18:03
Мавзуга оид

22:20 / 28.06.2025
Германияда Украинага ажратилган қарийб 1 миллиард евро ёрдам йўқолиб қолди – ОАВ

13:49 / 28.06.2025
Мерц: Путин билан телефон орқали мулоқотдан воз кечган маъқул

14:18 / 27.06.2025
Сўров: Немисларнинг учдан икки қисми мудофаа харажатларини оширишни қўллаб-қувватлаяпти

11:47 / 27.06.2025