Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
КХДР етакчисининг сўзларига кўра, техникаларни ишлаб чиқаришда «танкларнинг замонавий урушдаги функцияси ва ролини аниқ белгилай олиш керак».

Фото: KCNA/Reuters
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги «муҳим» танк заводига ташриф буюди, деб хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги.
Қайд этилишича, у қисқа вақт ичида Корея халқ армиясининг зирҳли техникалар паркини янгилаш зарурлигини айтган. Шунингдек, Ким Чен Ин танк ишлаб чиқаришдаги ютуқларни эътироф этган ва «ишлаб чиқаришда иккинчи инқилобни амалга оширишга» чақирган.
«Ким Чен Ин қуруқликдаги қўшинларимизнинг ўтган асрдаги зирҳли техникасини энг сўнгги танклар ва зирҳли машиналар билан алмаштириш Қуролли кучлар қурилиши ҳамда қуруқликдаги қўшинларни модернизация қилишдаги энг муҳим масала эканини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Ким Чен Иннинг қўшимча қилишича, техникаларни ишлаб чиқаришда «танкларнинг замонавий урушдаги функцияси ва ролини аниқ белгилай олиш керак». Унинг сўзларига кўра, айни вақтда жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг «субъектив ва объектив шартлари ўзгарган».
Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин «қўпол империалистик қароқчилар»га қарши кураш бўйича миссияларни бажарадиган ва КХДР ҳарбий-денгиз кучлари таркибига кирувчи янги кўп мақсадли Чвэ Рён кемасини (эсминец) сувга тушириш маросимида иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Мерц: Путин билан телефон орқали мулоқотдан воз кечган маъқул
Жаҳон | 13:49
-
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 13:47
-
Россияда янги «чет эл агентлари»: комик, рэп ижрочи ва «Мемориал» юристи
Жаҳон | 13:18
Мавзуга оид

14:51 / 26.06.2025
Ким Чен Ин КХДРда жаҳон даражасидаги соҳилбўйи курортини очиб берди

12:31 / 30.05.2025
Россия Шимолий Кореяга ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти - MSMT

23:49 / 29.05.2025
Путин урушдаги ёрдами учун Ким Чен Инга нима совға қилгани маълум бўлди

14:39 / 27.05.2025