Россия Шимолий Кореяга ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти - MSMT
Кўп томонлама санкциялар мониторинги гуруҳи Россия БМТ санкцияларини бузган ҳолда Шимолий Кореяга камида битта "Панцирь" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб берганини аниқлади.

Фото: AP
29 май, пайшанба куни эълон қилинган АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлардан иборат Кўп томонлама санкциялар мониторинги гуруҳи (MSMT) ҳисоботига кўра, ўтган йил охиридан бери Россия Шимолий Кореяни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаб келмоқда.
Хусусан, гуруҳ Москва Пхенянга камида битта «Панцирь» ҳаво ҳужумига қарши зенит-ракета мудофаа тизимини етказиб берганини аниқлади. Бу БМТнинг КХДРга қарши, унга қурол етказиб беришга эмбарго қўйишни назарда тутган санкцияларига зиддир.
Кўп томонлама санкциялар мониторинги гуруҳи 2024 йил октябр ойида АҚШ ва Жанубий Корея ташаббуси билан Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кузатиш учун тузилган. MSMT'да жами 11 та давлат иштирок этади.
Гуруҳнинг ташкил этилишидан олдин Россия ташаббуси билан БМТнинг тегишли экспертлар кенгаши тарқатиб юборилган эди. У нашр этадиган ахборот MSMT аъзолари бўлган мамлакатлар махсус хизматлари маълумотларига асосланади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

08:38
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди

00:44
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди

22:07 / 03.06.2025
Россиялик фермерлар қозоқ сайғоқлари туфайли Путиндан ёрдам сўради

21:02 / 03.06.2025