Путин урушдаги ёрдами учун Ким Чен Инга нима совға қилгани маълум бўлди
Россия КХДРга замонавий радиоэлектрон кураш воситаларини етказиб беряпти, шунингдек, унинг баллистик дастури ривожига кўмаклашмоқда.

Фото: kremlin.ru
Россия Украинага қарши урушдаги қўллаб-қувватлови учун Шимолий Кореяга камида битта «Панцир» синфидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини тақдим этган. Бу ҳақда 11 та давлат, жумладан, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ташкил этилган Санкциялар мониторинги бўйича халқаро гуруҳ (MSMT) ҳисоботида сўз боради. Гуруҳ разведка хизматлари маълумотларидан фойдаланади, ҳисобот эса асосан Россиянинг Шимолий Корея билан ҳамкорлигига бағишланган.
MSMT маълумотларига кўра, самолётлар, вертолётлар, қанотли ракеталар ва дронларни йўқ қилиш учун мўлжалланган «Панцир» Шимолий Корея ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сезиларли даражада кучайтиради. Жанубий кореялик депутатлардан бирининг айтишича, янги «Чхё Хён» эсминецига ўрнатилган қурол Россиянинг «Панцир»ига ўхшаб кетади.
Ҳисоботда, шунингдек, Россия КХДРга замонавий радиоэлектрон кураш воситалари ва сигналларни тўсиш ускуналарини етказиб берган, бундан ташқари, унинг баллистик дастури ривожига кўмаклашмоқда. Шу билан бирга, Москва Пхенянга ракета синовлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этяпти, бу эса уларнинг нишонга йўналтириш аниқлигини оширишга ёрдам беради. Аммо бундай ҳаракат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Пхенянга қарши қабул қилган резолюцияларини очиқдан-очиқ бузишдир — ушбу резолюциялар учун Россиянинг ўзи ҳам доимий аъзо сифатида овоз берган.
АҚШ Конгресси таҳлил хизмати (CRS) вакилларининг фикрича, Россия томонидан техник қўллаб-қувватлов КХДРнинг ядровий потенциалини ҳам сезиларли даражада оширган. CRS эълон қилган ҳисоботда келтирилишича, Пхенян 90 тагача ядровий каллак ишлаб чиқариш учун етарлича материал йиғиб бўлган, уларнинг 50 га яқини аллақачон йиғилган бўлиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Россия ёрдами КХДР томонидан Курск области жангларида қатнашиш учун юборилган 14 минг ҳарбий хизматчи учун қисман компенсация ҳисобланади. 2023 йил сентябрдан бери Шимолий Корея Россияга ҳарбий юклар ортилган 20 мингдан зиёд контейнерни юборган. Улар 9 миллионга яқин артиллерия ўқ-дорилари, 100 дан ортиқ баллистик ракеталар ва 200 дан зиёд оғир артиллерияни ўз ичига олади. Жанубий Кореянинг KIDA таҳлил маркази ҳисоб-китобларига кўра, КХДР 20 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб олган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди
Жаҳон | 21:43
-
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
-
Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди
Жаҳон | 21:09
-
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори
Жамият | 21:03
Мавзуга оид

21:12
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди

18:19
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

16:58
“Ярадор бўлсам ҳам ёрдам кўрсатишмади” – Россия армиясига ёлланган йигит жазога тортилди

14:56