Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди
Мамлакат Желам дарёсидаги Кишанганга тўғони орқали ҳам сув беришни тўхтатмоқчи. Покистон томони Ҳиндистоннинг ушбу ҳаракати қишлоқ хўжалигига таҳдид туғдираётганини маълум қилди.

Фото: PTI
Ҳиндистон Ченаб дарёсидаги (Ҳинд ҳавзаси) Баглиҳар тўғони орқали сув беришни тўхтатди ва Желам дарёсидаги Кишанганга тўғони билан ҳам шундай йўл тутмоқчи, деб хабар беради PTI.
Ушбу масаладан хабардор экспертнинг айтишича, у ерда жойлашган ГЭСлар — Жаммудаги Баглиҳар ва Кашмир шимолидаги Кишанганга Ҳиндистонга сув чиқариш вақтини назорат қилиш имконини беради.
Иккала тўғондан фойдаланиш Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли масала ҳисобланади. Исломобод биринчи тўғон масаласи бўйича Жаҳон банки арбитражига мурожаат қилган. Иккинчиси эса Покистон ҳудудидаги Нилум дарёси оқимига таъсири туфайли ҳуқуқий ва дипломатик назорат остига тушади.
Нилум — Ҳиндистон ва Покистон ҳудудидан оқиб ўтувчи Желам дарёсининг ирмоғидир. Желам эса ўз навбатида, Ченаб дарёсига қуйилади. Ченаб — Сатлеж дарёсининг ўнг ҳамда Ҳинд дарёсининг энг йирик ирмоғидир.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар уруш ёқасига келиб қолган. 22 апрел куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Паҳалгам шаҳрида қуролланган жангарилар 26 кишини ўлдирди. Ушбу теракт учун Кашмирнинг Покистон назорати остидаги ҳудудида жойлашган жангарилар гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Ҳиндистон ҳукумати Покистонга нисбатан кескин чоралар кўрди. Хусусан, Ню-Деҳли Ҳинд дарёси сувини тақсимлаш шартномасини тўхтатди. Илгари Ҳиндистон ҳеч қачон бундай қадам ташламаган, ҳатто Исломобод билан тўғридан-тўғри можаролар вақтида ҳам. 1960 йилги шартнома Ҳинд ҳавзасидаги олтита дарё сувининг тақсимланишини тартибга солади.
Покистон ҳам қарши чоралар кўрмоқда. Мамлакат ҳукумати Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси суви оқимини тўхтатишга уринишини уруш акти сифатида қабул қилишларини билдирди. Покистон қишлоқ хўжалиги ва энергетика тизими ушбу сув таъминоти барқарорлигига боғлиқ.
Аввалроқ Покистон ахборот вазири Аттауллоҳ Тарар Исломободда Ҳиндистон яқин 24-36 соат ичида Покистонга ҳарбий зарба беришга тайёрланаётгани ҳақида «ишончли маълумотлар» борлигини айтиб чиққанди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи
Жаҳон | 10:00
-
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда
Ўзбекистон | 09:51
-
Ўзбекистон айрим импорт товарларига қўлланадиган икки карра божни бекор қилади
Ўзбекистон | 09:46
-
Зеленский: Россиялик барча ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилади
Жаҳон | 09:45
Мавзуга оид

00:06 / 22.06.2025
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

21:50 / 17.06.2025