Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди
Бҳуми Чауҳан турмуш ўртоғи билан Бристол шаҳрида яшаб келган. Бизнес бошқаруви мактабида таълим олаётган Бҳуми Ҳиндистонга таътил учун келганди.

Фото: REUTERS
28 ёшли Бҳуми Чауҳан 12 июн куни Air India’нинг AI171 рейси билан Лондонга учиши керак эди. Аёлнинг айтишича, у самолётга чиқиш бошланганидан 10 дақиқа ўтиб етиб келган. Аэропорт ходимлари эса уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортиб, самолётга чиқишига рухсат бермаган.
Бҳуми уни машинада олиб келган ҳайдовчидан ғазабланиб, аэропортни алам билан тарк этишга мажбур бўлган.
“Қаттиқ хафа бўлдим. Аэропортдан чиқиб, чой ичиш учун тўхтадик. Орада сайёҳлик агентлиги ходими билан чипта пулини қандай қилиб қайтариб олиш ҳақида ҳам гаплашдик. Ўша ерда менга самолёт ҳалокатга учраганини айтиб қўнғироқ қилишди”, — дея эслайди Бҳуми.
Талаба аёл BBC мухбири билан суҳбатда ўзининг омон қолишини “мўъжиза” деб атаган. Унинг чиптаси эса самолётнинг эконом-классидаги 36G ўрин учун бўлган.
Бҳуми Анклешвардан 200 км масофа босиб Аҳмадободга келган, бироқ шаҳарнинг марказий йўлларидаги тирбандлик сабаб рейсга рўйхатдан ўтишга кечиккан.
“Парвозни ўтказиб юборганимдан ҳафсалам пир бўлди, тушкунликка тушдим. Кейин эса миямда фақат бир фикр айланарди: агар бироз эртароқ йўлга чиққанимда мен ҳам шу самолётда бўлардим”, — дейди Чауҳан.
Эслатиб ўтамиз, 12 июн куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри аэропортидан Лондондаги Гатвик аэропортига учган Air India авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner самолёти парвоздан тахминан 30 сония ўтиб қулаб тушди. Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 241 киши ҳалок бўлди. Фақат бир йўловчи омон қолган. Самолёт турар жой биносига қулагани ортидан ерда ҳам одамлар ҳалок бўлди. Уларнинг сони 60 дан ошиқлиги айтилмоқда.
Ҳиндистонда Dreamliner қулаши: авиаҳалокат сабаби нима бўлиши мумкин?
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди

22:37 / 13.07.2025
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

22:37 / 11.07.2025