Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди
Шавкат Мирзиёев янги фабрикаларда бўлиб, иш жараёни, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Тикувчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди.
Таъкидланишича, кластернинг ташкил этилганига 5 йил бўлган. Бугун у пахта хомашёсини етиштиришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган яхлит «занжир». Унинг тизимида 3 минг киши иш билан таъминланган.
Тадбиркор 8 минг 500 гектар майдонда етиштирилган пахтани 100 фоиз қайта ишлайди. Бунинг учун пахта тозалаш ва ёғ заводлари бор.
Шу кунларда кластернинг ип-йигирув ҳамда мато тўқиш қуввати ортди. Қўшимча инвестиция эвазига яна иккита корхона фаолияти йўлга қўйилди. Германия, Япония ва Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.
Корхонада ўқув-тажриба маркази ташкил этилган. Тикувчи ва дизайнер-мутахассислар аввал шу ерда ўқитилиб, кейин ишга қўйилади.
Буларнинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ортди. Йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев янги фабрикаларда бўлиб, иш жараёни, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Тикувчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Уларнинг ойлик маошлари, меҳнат шароитлари билан қизиқди.
Бу ерда тайёрланаётган юқори сифатли кийим-кечакларнинг катта қисми экспортга йўналтирилади. Корхонанинг йиллик экспорт салоҳияти 28 миллион доллар атрофида.
Маҳсулотлар тури ва сифатини кўпайтириб, экспорт кўламини кенгайтириш, энергия тежамкорлик орқали маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

19:42 / 24.06.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қўшма декларация имзоланди

18:33 / 24.06.2025
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти билан музокара ўтказди

17:29 / 24.06.2025
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

14:53 / 24.06.2025