Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти билан музокара ўтказди
Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 24 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Иккитомонлама муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу ташриф кўпқиррали Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб бериши алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, барча даражадаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал ўсиб бормоқда. Қўшма корхоналар сони кўпаймоқда, соғлиқни сақлаш, таълим, электрон савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида илк кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Куни кеча икки мамлакат ишбилармон доиралари ва идоралари вакиллари иштирокида қўшма бизнес форуми муваффақиятли ўтказилди, Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларининг шоурумига эга савдо уйи очилди. Музокараларда иқтисодий кооперацияни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Яқин йилларда ўзаро савдони, энг аввало, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини ошириш ҳисобига каррасига кўпайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Шу мақсадда имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни қабул қилишни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг муайян тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишлари устувор этиб белгилаб олинди. Бу, аввало, тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳалари.
Шу маънода, соҳадаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон геология вазирлигининг ваколатхонаси очилгани мамнуният билан қайд этилди.
Қўшма кластерлар ташкил этиш, гўшт-сут, жун ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш асосида қишлоқ хўжалигида комплекс ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва янги логистика йўналишларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Йил якунига қадар пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун халқаро таҳлил институти билан биргаликда энг қисқа ва самарали транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича амалий тадқиқотлар ўтказиш таклифи билдирилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Шу кунларда Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари, санъат ва туризм тадбирлари ўтаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантириш, ажратилаётган квоталар доирасида мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таълим олишини қайта тиклашга келишиб олинди.
Эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича «йўл харитасини» қабул қилиш юзасидан аҳдлашилди.
Якунда Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президентини жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳилола Умарова ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон | 17:13
-
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш
Жамият | 17:02
-
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Жаҳон | 16:42
-
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025