Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялар университети (ТАТУ) проректори Комил Тошев ва Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби (ISMA) проректори Сандра Плота ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Дунё
Унда олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, илмий ходимлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Проректор Сандра Плота Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва яратилган шароитларни инобатга олиб Латвия томони Тошкент давлат ахборот технологиялар университети билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлади. Латвия томони, шунингдек, ТАТУ ҳузурида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ташкил этишга қизиқиш билдирди.
"Ушбу мактабда таълим инглиз тилида олиб борилади ва барча битирувчиларга Европа ва бошқа мамлакатларда амал қиладиган диплом берилади", - деди Сандра Плота.
Музокаралар давомида, шунингдек, университетлар ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

11:39 / 20.06.2025
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

14:50 / 01.05.2025