Жаҳон | 00:11 / 22.06.2025
4268
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди

У гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларда гумон қилинмоқда.

Фото: SANA

Сурия расмийлари собиқ президент Башар Асаднинг амакиваччаси Васим Асадни ҳибсга олди. У гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларда гумон қилинмоқда, деб хабар берди SANA ахборот агентлиги.

Бош разведка хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Васим Асадни Сурия-Ливан чегарасида қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, у Башар Асад даврида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган.

Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган эди. 2024 йил декабрда Сурияда кенг кўламли ҳужум бошлаган исломий гуруҳлар коалицияси ҳокимиятни қўлга олганини эълон қилди. Асад истеъфога чиқди ва Россияга учиб кетди. 29 январ куни Сурияда муваққат ҳукумат тузилди, Аҳмад Аш-Шараа янги президент бўлди.

Мавзуга оид