Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Масъуд Пизишкиён, шунингдек, ядровий дастур тинч мақсадларда бўлишини таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: president.ir
Эрон ядровий дастурнинг тинч мақсадларини кафолатлашга тайёр, бироқ ундан воз кечишга рози бўлмайди, деди мамлакат президенти Масъуд Пизишкиён Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон суҳбатида.
«Биз ҳеч қандай шароитда ядровий фаолиятни нолга туширишни қабул қилмаймиз», деди у.
Шу билан бирга, Пизишкиён Макрон билан суҳбатда «ишончни мустаҳкамлаш ва Эрон ядровий фаолияти тинч характерини кафолатлаш» учун мулоқот ва ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Эрон президенти Теҳрон «ҳеч қачон ядро қуролини ишлаб чиқариш ниятида бўлмаган ва ниятида ҳам эмаслигини» эслатди. Шу билан бирга, Эрондан тинч ядровий дастуридан воз кечишни талаб қилиб бўлмайди, деб қўшимча қилди у.
Исроил 13 июн куни Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлади, бу Эроннинг ядровий қурол яратишга бўлган ёндашуви билан боғланди. Эрон бу каби айбловларни рад этди ва жавобан Исроилга ҳужум қилиб, унинг ҳудудига ракета зарбаларини берди.
Исроил Эрон ядровий иншоотларига бир неча бор ҳужум қилди, 21 июн куни Исфаҳондаги центрифуга ишлаб чиқариш корхонасига зарба берди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

20:08 / 12.07.2025