Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
The Insider хабарига кўра, KLC group SIA компанияси санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россияга икки томонлама мақсадли ускуналар етказиб беришда гумон қилинмоқда.

Фото: Vladislav Burnashev/dpa/TASS/picture alliance
Латвия Давлат хавфсизлик хизмати (VDD) The Insider томонидан суриштирув ўтказилган Юрмаланинг KLC group SIA компанияси ва Россия ҳарбий саноати ўртасидаги алоқалар юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда 22 май, пайшанба куни Латвиянинг Lente нашри хабар берди.
The Insider маълумотларига кўра, 2024 йилда KLC group SIA Россияга қарийб 1,3 миллион долларлик ускуналар, жумладан Siemens, Schneider Electric, Rockwell Automation, Intel ва бошқа ғарбий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини етказиб берган. Гап ишлаб чиқаришда газ ва суюқлик етказиб беришни назорат қилувчи, ҳарорат, босим ва қувватни назорат қилувчи ускуналар ҳақида бормоқда.
Бу товарлар охир-оқибат мудофаа буюртмалари билан ишлайдиган Россия корхоналарига етиб борди, деб ёзади The Insider. Шу билан бирга, асбоб-ускуналар расмий равишда Қозоғистон ва Қирғизистонга жўнатилди, аммо мураккаб занжир орқали у охир-оқибат Россияга етиб келди.
Суриштирув эълон қилинганидан сўнг, VDD KLC group SIA'нинг санкциялар режимини четлаб ўтганлиги факти бўйича жиноий иш қўзғатиш имкониятини кўриб чиқмоқда — ҳужжатларда учинчи давлатлар олувчи сифатида кўрсатилган бўлса ҳам, санкцияланган товарларнинг Латвия орқали Россияга транзити тақиқланади.
Латвияда 2025 йилнинг март ойидан бошлаб санкциялар режимини бузиш 12 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин, дея эслатади Lente. KLC Group журналистларнинг сўровларига жавоб бермади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

16:30 / 12.07.2025