Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади
Латвия депутатлари миллий хавфсизлик манфаатларига таяниб, Россия ва Беларус фуқароларига мамлакатда кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлаш учун овоз берди.

Фото: Edijs Palens/Xinhua/picture alliance
Латвия Сайми (мамлакат парламенти) Россия ва Беларус фуқароларига мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишни тақиқловчи «Миллий хавфсизликка таҳдид солувчи операцияларни чеклаш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар берди dpa 19 июн, пайшанба куни.
Қонун ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга тааллуқлидир, дея аниқлик киритади LSM. Қонундаги чекловлар у қабул қилингандан кейин тузилган битимларга нисбатан қўлланади. Россия ва Беларус фуқароларига тегишли бўлган кўчмас мулк тақиқланмайди.
Бундан ташқари, агар Россия Федерацияси ёки Беларусдан келган харидор доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлса, тақиқ битта уй сотиб олишга нисбатан қўлланмайди. Қариндошлар томонидан мерос қилиб олинган ёки суд ҳукми билан мулк деб тан олинган мол-мулк учун ҳам истисно қилинади. Шу билан бирга, учинчи ўқишдан олдин, Латвияда қочқин мақомини олган Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берувчи тузатиш рад этилди.
Кўчмас мулк сотиб олиш бўйича шунга ўхшаш тақиқ Финландияда амал қилади, бу ерда фақат доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлган Россия фуқаролари уни сотиб олиши мумкин.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:42
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди

15:14
Украинадаги урушда 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди – BBC

14:43
АҚШ сенатори Грэм: Украинадаги уруш бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда

14:08