Ўзбекистон | 14:50 / 01.05.2025
1631
2 дақиқада ўқилади

ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Reubtuit.uzters

2025-2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025-2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.
 
Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда: 

▪️дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
▪️ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун  белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.

Мавзуга оид