Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
«Ювентус» ва «Верона»га гол урган, «Интер»га қарши ўйинда ғалаба голига ҳаммуаллифлик қилган ҳужумчи мухлислар томонидан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Рома» клуби апрел ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун овоз бериш якунларини эълон қилди.
Унга кўра, Элдор Шомуродов жорий мавсумда иккинчи бор Рим клубида ой футболчиси деб топилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 4 номзод орасида энг кўп овоз тўплаб, ой лауреатига айланди. Мухлислар танловига кўра, у Соуле, Свилар ва Ндикани катта фарқ билан ортда қолдирган.
Апрел ойида «Рома» А серия доирасида тўртта ўйин ўтказди, аввалига «Ювентус» ва «Лацио» каби жиддий рақибларга қарши ўйинларда дуранг ҳисоблар (1:1, 1:1) қайд этилди, кейин «Верона» ҳамда турнир жадвали пешқадами «Интер» минимал ҳисобларда мағлуб этилди (1:0, 1:0).
«Ювентус»га қарши ўйинда Шомуродов захирадан тушиб ҳисобни тенглаштирганди, «Лацио»га қарши ўйинда ҳам у иккинчи бўлимда майдонга тушди ва фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.
«Верона»га қарши ўйинни бошланғич таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчи 4-дақиқадаёқ ғалаба голини урди, «Интер»га қарши ўйинда ҳам илк дақиқалардан ҳаракатланиб, Соуленинг ўйинда ягоналигини сақлаб қолган голига узатма берди.
Клаудио Раниери бошқарувидаги жамоа 18 турдан буён ютқазмаяпти ва мавсум якунига 4 тур қолганида ЕЧЛ учун курашни давом эттирмоқда, айни вақтда 60 очко жамғарган ва 6-ўринда жойлашган «бўрилар» асосий еврокубокка йўлланма берувчи сўнгги тўртинчи ўриндаги «Ювентус»ни икки очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.
Римликлар кейинги турда «Фиорентина»ни қабул қилади. Ушбу ўйинда жамоа устози Клаудио Раниери ўзбекистонлик ҳужумчи ҳақида илиқ фикрлар билдириб, у жамоанинг асосий таркиб футболчиси эканини айтди.
«Шомуродов эртанги ўйинда Довбик билан бирга майдонга тушиши мумкин. Элдор – жамоанинг асосий футболчиси. У ўзини ўйинга 100 фоизга бағишлайди. Кўп марта босим остида ишлади, лекин умуман ортга чекингани йўқ. Уни айнан шунинг учун яхши кўраман. Элдор – тилла йигит», – деган у.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов феврал ойида илк бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?

20:54 / 10.06.2025
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

20:32 / 06.06.2025