Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади
ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлган Ўзбекистон гуруҳ жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди.

Фото: Kun.uz
ЖЧ–2026 саралаши, А гуруҳи, 10-тур
10 июн, сешанба, «Бунёдкор» стадиони
Ўзбекистон – Қатар 3:0
Голлар: Азиз Турғунбоев 28, Элдор Шомуродов 86, Игор Сергеев 90+2
Ўзбекистон: Юсупов, Ҳусанов, Алижонов (Тўхтахўжаев 90), Мозговой, Ҳамробеков (Бўриев 82), Машарипов (Эркинов 82), Насруллаев, Шомуродов (Игор Сергеев 90), Турғунбоев (Искандеров 62),Файзуллаев, Алиқулов.
Қатар: Салаҳ Закариё, Абдулла Юсуф, Аҳмад Суҳайл, Ҳомам ал Амин (Исмоил Муҳаммад 76), Бассам, Абдулазиз Ҳатим (ал Маннай 46), Аҳмад ал Ганеҳи (Эдмилсон 57), Амро Сураг (Мунтари 57), Ассим, Мустафо Мешал, Акрам Афиф (Абдилраҳмон Фаҳми 67).
Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Ҳатим 33, Бассам 41, Афиф 67, Мунтари 67, Ҳумума 72.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнирининг охирги турида Қатар устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. 10 июн куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда Азиз Турғунбоев ҳисобни очди. У 28-дақиқада ўнг қанотда икки рақибдан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига киритиб, супергол муаллифига айланди.
Ўйин давомида мезбонлар тўлиқ устунликка эришди, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жамоа етакчиси Элдор Шомуродовда ҳисобдаги фарқни ошириш учун етарлича имкониятлар бўлди. Аммо фақат 86-дақиқага келиб ўз мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Жамшид Искандеровнинг майдоннинг иккинчи қисмидан берган узатмасига етиб борган ҳужумчи бир ҳаракат билан тўпни ўзига бўйсундириб, иккинчи ҳаракатда меҳмонлар дарвозасини ишғол этди.
90+1-дақиқада эса Шомуродовнинг ўрнига майдонга туширилган Игор Сергеев бурчакдан оширилган тўпни дарвоза тўрига йўллади, бу унинг тўпга биринчи тегиниши эди. Эътиборли жиҳати, унга ҳам Искандеров ассистентлик қилди.
Бу Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 саралаш ўйинларидаги илк йирик ҳисобдаги ғалабаси бўлди, бунгача жамоа 9 турдан 5 тасида минимал ҳисобларда ғалаба қозонган, уч ўйинда дуранг ўйнаган, Қатарга қарши сафар ўйинида охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли ютқазганди (2:3).
Сўнгги турда гуруҳда Эрон ҳам Шимолий Корея устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Қирғизистон ўз майдонида БАА билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Гуруҳнинг якуний жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни Ўзбекистон миллий жамоаси БААга қарши сафар ўйинида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, муддатидан олдин жаҳон чемпионати йўлланмасини расмийлаштирганди.
Бу Ўзбекистон учун илк мундиал бўлади. Бунгача етти уриниш муваффақиятсиз якунланган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
-
Америкалик олимнинг мушуги иккинчи марта янги вирусни топишга ёрдам берди
Фан-техника | 19:34
Мавзуга оид

11:12
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди

18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?

08:47 / 11.06.2025
ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди

14:41 / 10.06.2025