Россияда ёзувчи Дмитрий Биковга нисбатан жиноий иш очилди
Биков Россия армияси ҳақида «фейк» хабарларни тарқатишда гумон қилинмоқда. Ёзувчи 2021 йилда Россияни тарк этди ва Россиянинг Украинага бостириб киришини очиқ қоралади.

Дмитрий Биков Фото: Sergei Karpukhin/dpa/TASS/picture alliance
Россия Тергов қўмитаси ёзувчи Дмитрий Биковга нисбатан жиноий иш қўзғатди, дейилади 30 апрель, чоршанба куни ТҚ Москва бошқармаси сайтида эълон қилинган баёнотда.
Биков Россия армияси ҳақида «фейк» хабарларни тарқатишда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ёзувчи видеохостинглардан бирида «Россия Қуролли кучларининг Украина тинч аҳолисига қарши ҳаракатлари ҳақида атайлаб ёлғон маълумотлар»ни ўз ичига олган видеони эълон қилган.
Бундан ташқари, Биков, Тергов қўмитасининг таъкидлашича, «чет эл агенти фаолияти тартибини бузган ҳолда» ваколатли органга тақдим этилиши талаб қилинадиган маълумотларни тақдим этмаган. «Ҳозирда Биковга қидирув эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», — дея таъкидлади Тергов қўмитаси.
Дмитрий Биков Россияни 2021 йилнинг кузида тарк этган ва 2022 йилдан буён АҚШда яшаб, ишлайди. Ёзувчи Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаб чиққан. 2022 йил июль ойида Россия Адлия вазирлиги Биковни «чет эл агентлари» рўйхатига киритди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда
Жаҳон | 18:39
-
Венгрия ва Словакия Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети қабул қилинишини блоклади
Жаҳон | 18:02
-
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Жамият | 17:55
-
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?
Жаҳон | 17:48
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025