Президент хоразмлик фермерни фахрий унвон билан тақдирлади
73 ёшли Ойимжон Отажанова «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвони билан мукофотланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги «Собиржон Юсуф» оилавий фермер хўжалиги даласида бўлди.
Қайд қилинишича, унинг раҳбари, 73 ёшли Ойимжон Отажанова кўчатчилик билан шуғулланаётганига қирқ йилдан ошган. Хўжаликнинг 3 гектар майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Яна икки гектарда боғдорчилик қилинади. Бундан ташқари, 12 сотих иссиқхонада 40 турдаги гул кўчатлари етиштирилади. Иссиқхона замонавий сув тежамкор технологиялар билан таъминланган бўлиб, унинг ҳар бир бўлимида кўчатларнинг тури ва хусусиятига келиб чиқиб зарур микроиқлим яратилган. Йилига 50 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўстириб, сотилади. Уларнинг йиллик даромади бир миллиард сўмдан ортади. Бу ерда етиштирилаётган кўчатлар қўшни ҳудудлар, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам етказиб берилмоқда.
Таъкидланишича, фидойи деҳқон бу йил тумандаги барча мактаб ва боғчаларга 2 минг дона қарағай кўчатини беғараз тарқатиб, «Яшил макон» лойиҳасига ҳисса қўшди.
Бандлик вазирлиги ва банк билан ҳамкорликда хўжаликнинг ёндош ҳудудида ўқув маркази очилган. Унда хўжалик тажрибаси асосида хонадонлардаги самарасиз томорқадан йил давомида даромад олишга ўргатилмоқда. Натижада маҳаллаларда омилкорлик кенгайиб, оилаларга қўшимча даромад кирмоқда.
Ушбу хизматлари, меҳнатсеварлиги ва ёш авлодга намуналигини инобатга олиб, президентимиз Ойимжон Отажановани «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвони билан мукофотлашга қарор қилди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес-тур ташкиллаштирди
Ўзбекистон | 11:00
-
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди
Жамият | 10:53
-
Британиялик таниқли ёзувчи Фредерик Форсайт вафот этди
Жаҳон | 10:49
Мавзуга оид

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

20:45 / 09.06.2025
Ўзбекистон BRICS Янги тараққиёт банкига аъзо бўлади

16:56 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири биргаликда дарахт экди

15:15 / 09.06.2025