Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Googleʼнинг онлайн дўконидан сифатсиз иловалар ўчирилмоқда. Фойдаланувчилар энди фирибгарлик схемалари, спамлар ва сифатсиз контентга камроқ дуч келяпти.

Фото: Global Look Press
Google Play платформаси 2024 йилдан бери кўплаб мобил иловаларни ўчириб ташлади. TechCrunch портал маълумотларига кўра, Google дўконидаги иловалар сони 3,4 миллиондан 1,8 миллионгача қисқарган. Бу Google Play каталоги қарийб икки баробарга — 47 фоизга қисқарганини англатади.
Қайд этилишича, бундай кескин қисқариш мобил иловалар бозорига таъсир кўрсатмайди. Таққослаш учун, худди шу даврда App Store’даги иловалар сони бироз ошган 1,6 миллиондан 1,64 миллионгача. Google экотизими ушбу ўзгаришларни ижобий баҳоламоқда.
Таъкидланишича, фойдаланувчилар энди фирибгарлик схемалари, спамлар ва сифатсиз контентга камроқ дуч келяпти. Виждонли ишлаб чиқувчилар эса ўз навбатида, рақобатнинг адолатли шартларидан фойдаланмоқда.
Google Play узоқ йиллар давомида иловаларни онлайн дўконга жойлаштиришдан олдин App Store каби жиддий теширувдан ўтказмас ва тезкорликни таъминлаш учун зарарли кодларни сканерламас эди. Бу эса дўконда паст сифатли маҳсулотлар сони ортиб кетишига олиб келди. Apple эса аксинча, доим текширувлар яхшироқ амалга оширилишини қўллаб-қувватлаган.
Вазият 2024 йил июлда, Google иловалар сифатига белгиланган мавжуд минимал талаблар оширилганини эълон қилганидан кейин ўзгарди. Энди нафақат яхши ишламайдиган носоз иловалар, балки функционаллиги чекланган лойиҳалар ҳам онлайн дўконга жойлаштирилмайди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин
Жаҳон | 22:31
-
Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди
Жаҳон | 22:25
-
Бу урушда Исроил ўз тарихидаги энг йирик талафотларга учради — экспертлар
Жаҳон | 21:49
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга борди, аттестациядан ўтказиб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди. Ерусти метросининг яна 6 та бекати вақтинча ёпилади – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:43
Мавзуга оид

16:50 / 05.01.2020
Android учун янги иловалар: декабрь ойининг энг яхшилари

14:11 / 14.03.2019
Google Play’даги 200дан ортиқ иловада зарарли дастур борлиги аниқланди

11:20 / 22.11.2018
Ярим миллион Android фойдаланувчилари хавфли вирусни юклаб олган

10:54 / 19.04.2018