Фан-техника | 14:11 / 14.03.2019
4915
1 дақиқада ўқилади

Google Play’даги 200дан ортиқ иловада зарарли дастур борлиги аниқланди

Фото: Shutterstock

Google Play’даги 200дан ортиқ иловада зарарли дастурий таъминот борлиги аниқланди, дейилади Check Point Research тадқиқот компанияси хабарида.

"Рекламали зарарли дастурий таъминотнинг алоҳида тури 206 иловада топилди, улар қарийб 150 миллион марта кўчирилган. Зарарли иловалар Google Play магазинидан зудлик билан ўчириб юборилди", - дейилади хабарда.

Check Point экспертлари бу зарарли дастурни SimBad деб номлашди. У зарарланган илова ўрнатилган смартфонда рекламалар намойиш этади, логин ва паролларни ўғирлайди ҳамда расмий муассаса ва ижтимоий тармоқлар номидан смартфон эгасига хабарлар жўнатади.

Мазкур дастур Google Play ва 9Apps магазинларини ҳам очиб, ўчириб ташланган иловани қайта ўрната ҳам олади.

Мавзуга оид

Эълонлар