АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
Иммиграция ходимлари мигрантни суд ордерисиз ҳибсга олишга уринганида судья унга ёрдам бермоқчи бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: AP
АҚШ федерал ҳукумати Висконсин штатининг Милуоки округи судьяси Ханна Дуганга қарши айбловларни илгари сурди. У одил судловга тўсқинлик қилганликда ва шахсни ҳибсдан қочишига ёрдам берганликда айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, у уйдаги зўравонликда айбланган Мексикадан келган ноқонуний мигрантга суд залидан чиқиб кетиш учун йўл кўрсатган. Шундай қилиб, айблов томонига кўра, у мигрантни йўлакда кутаётган иммиграция хизмати ходимларидан қочишига ёрдам беришга ҳаракат қилган. Қайд қилинишича, иммиграция ходимлари мигрантни суд ордерисиз ҳибсга олишга уринган.
Дуган қутқармоқчи бўлган Эдуардо Флорес-Руис ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қочиб қутула олмади. Агентлар Флорес-Руисни суд биноси бўйлаб таъқиб қилди ва охир-оқибат кўчада ҳибсга олди. Ҳодиса 18 апрель куни содир бўлган.
Дуганнинг ҳибсга олингани 25 апрель куни маълум бўлди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас», деди АҚШ бош прокурори Пэм Бонди ижтимоий тармоқда.
Дуганга айблов эълон қилиниб, гаров эвазига қўйиб юборилгани таъкидланмоқда. Намойишчилар суд мажлиси вақтида бино ташқарисига йиғилиб, судьяни зудлик билан озод этиш талабини билдиришди, деб хабар берди Reuters.
Ҳодиса АҚШда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган. Америка минтақаларининг бир қанча раҳбарлари судьяни қўллаб-қувватлаган. Жамоат арбоблари, фаоллар уни ҳимоя қилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025