Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
Янги поезд вагонлари 26 апрелдан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Уларда йилига 144,5 мингдан зиёд йўловчини ташиш мумкин.
2025 йил 25 апрел куни Тошкент шаҳридаги Марказий темирйўл вокзалида Ўзбекистон темирйўллари учун махсус ишлаб чиқарилган ва барча замонавий талабларга жавоб берадиган 10 та янги йўловчи вагонлар фойдаланишга тақдим этилди. Мазкур лойиҳа президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ–329-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Биринчи босқичда фойдаланишга топширилган вагонлар 4 та плацкарт (ҳар бири 54 та ўринга мўлжалланган), 4 та купе (ҳар бири 36 та ўринга мўлжалланган) ҳамда 2 та СВ (ҳар бири 18 та ўринга мўлжалланган) турдаги вагонлар ҳисобланади.
Умумий ҳисобда ушбу 10 та вагон 396 нафар йўловчини бир вақтнинг ўзида қабул қилиш имкониятига эга. Вагонлар барча қулайликларга эга бўлиб, замонавий кондиционер тизими, ёруғлик ва хавфсизлик технологиялари билан жиҳозланган. Улар Хива шаҳрига қатновчи йўналишларга бириктирилади..
Ушбу вагонлар мамлакатнинг бой тарихий мероси ва туризм салоҳиятига эга бўлган Хива шаҳрига қатновни таъминлайди. Бу ўз навбатида, маҳаллий ва халқаро сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиб, ички ва ташқи туризм ривожига хизмат қилади. Хива йўналишида иш бошлаётган ушбу вагонлар йилига 144 540 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконини беради.
Сўнгги икки йилда юртимизда 47 та янги йўловчи вагон харид қилинди. Улар ҳам замонавий дизайн, юқори даражадаги қулайликлар ва сифатли хизматлар билан ажралиб туради. Шу билан бирга, 2025–2026 йилларда яна 70 та янги йўловчи вагон харид қилиниши режалаштирилган. Бу мақсадда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали имтиёзли молиялаштириш йўлга қўйилди.
Эски вагонлар босқичма-босқич янгиланиб борилади. Бу орқали йўловчилар учун хизматлар даражаси янада ошади, вагонларда саёҳат қилиш қулайлиги эса янги босқичга кўтарилади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, йилига 1 миллион нафардан ортиқ қўшимча йўловчи темирйўл транспортидан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Бу нафақат транспорт соҳасидаги хизматлар сифатини яхшилайди, балки туризм, иқтисодиёт ва ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Темирйўл хизматларидаги бундай юксалишлар аҳоли ва сайёҳлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:55
-
Фронтда энг йирик алмашув, Мадридда кўз ёшлар – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:53
-
Россия ва Украина асирлар алмашинувини якунлади
Жаҳон | 17:29
Мавзуга оид

07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди

20:30 / 20.05.2025
Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади

08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди

14:08 / 02.05.2025