Россия ва Украина асирлар алмашинувини якунлади
Истанбулдаги келишув доирасида томонлар уч кун давомида 1000 нафардан ҳарбий асирни алмашди.

Фото: Мувофиқлаштирувчи штаб
25 май куни Россия ва Украина «1000 га 1000» форматида асирлар алмашинувини якунлади. Бу ҳақда Истанбулдаги музокараларда келишиб олинганди.
Алмашинув уч кун давом этди. Учинчи куни томонлар 303 нафардан асирни қайтарди.
Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича Украина мувофиқлаштирувчи штаби маълумотларига кўра, уч кунлик «1000 га 1000» алмашинуви бу йилги олтинчи ва кенг кўламли босқин бошланганидан бери 65-алмашинув бўлди. Музокаралар жараёни ва алмашинувлар доирасида 2022 йил март ойидан буён Мувофиқлаштирувчи штаб томонидан Украинанинг жами 5757 нафар фуқароси озод қилинган. Яна 536 нафар украиналик айирбошлашсиз қайтарилган.
«Озодликка чиқарилган ҳимоячилар барча зарур тиббий ёрдам ва реабилитация, шунингдек, асирликда бўлган вақт учун тўланиши керак бўлган барча пул тўловлари ва бир марталик моддий ёрдам олади. Украина озод қилинганларнинг Россия асирлигидаги узоқ муддатли изоляциядан кейин жамиятга реинтеграциясини таъминлайди», – дейилади штаб хабарида.
Мувофиқлаштирувчи штабнинг телеграм-каналида айтилишича, Ҳарбий-денгиз кучлари, Ҳарбий-ҳаво кучлари, Десант-штурм қўшинлари, Ҳудудий мудофаа кучлари, шунингдек, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати ва Давлат транспорт махсус хизмати ҳарбий хизматчилари озод қилинган. Улар орасида Мариуполни ҳимоя қилишда қатнашган 70 ҳарбий ҳам бор.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам алмашинув якунланганини маълум қилди. «25 май куни Киев режими назорати остидаги ҳудуддан яна 303 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилди. Бунинг эвазига Украина қуролли кучларининг 303 нафар ҳарбий асири топширилди», – дейилади вазирлик хабарида.
«Барча россиялик ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар Россия Федерациясига Россия Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитациядан ўтиш учун олиб келинади», – дейилади хабарда.
«Интерфакс» Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, айни пайтда россиялик ҳарбийлар Беларус ҳудудида бўлиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бир кун олдин томонлар 307 нафардан фуқаросини алмашганди.

«Россия асирлигидан 1000 кишини озод қилиш бўйича келишув Туркиядаги учрашувнинг деярли ягона ҳақиқий натижаси бўлди», – деб ёзганди Володимир Зеленский 22 май куни бошланажак алмашинув ҳақида.
16 май куни Украина ва Россия делегациялари Истанбулда учрашиб, 2022 йилдан бери биринчи марта тўғридан тўғри музокаралар ўтказганди. Суҳбат икки соатча давом этди.
Россия делегациясига Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилди.
CNN телеканали хабар беришича, музокаралар боши берк кўчага кириб қола бошлаганида Туркия томони айирбошлаш масаласини ўртага ташлаган.
Музокаралардан якунлангач, журналистлар билан гаплашган Умеров «1000 га 1000» форматида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида гапирди. Кейинчалик бу маълумотни Россия томони ҳам тасдиқлади.
Томонлар Зеленский ва Путин учрашуви эҳтимолини ҳам муҳокама қилишган. Аммо бу борадаги истиқболлар ҳозирча номаълум.
Ватикан Россия ва Украина музокараларининг иккинчи раундига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирган. Буни янги сайланган Рим папаси, Володимир Зеленский билан шахсан учрашган Лев XIV тасдиқлаган.
Эҳтимолий майдонлар қаторида Швейцария ва Туркия ҳам бор.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар
Жаҳон | 18:29
-
Британиялик олимлар ичак таёқчасини модификация қилиб, пластмассани парацетамолга айлантирди
Жаҳон | 18:24
-
АҚШ Олий суди мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишга рухсат берди
Жаҳон | 17:41
-
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 17:29
Мавзуга оид

16:46
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский

15:03
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

10:02