Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди
Нумон Қуртулмуш билан суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Анқарага ташрифи доирасида Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нумон Қуртулмуш билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Парламентлар давлатлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришда тобора фаол иштирок этаётгани қайд этилди. Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати муҳимлиги, шунингдек, тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алоқалар, айниқса, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар ва ҳудудлараро тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди. Туркий тилли мамлакатлар парламентлари ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси билан Туркия Буюк Миллат Мажлиси ўртасида ҳамкорлик Баённомаси имзоланди.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўзаро тажриба алмашиши, қонунчилик жараёнида яқиндан ҳамкорлик қилиши назарда тутилган бўлиб, шу тариқа умумий манфаатларга хизмат қилувчи соҳаларда – сиёсат, иқтисодиёт, маданият, таълим, ёшлар ва спорт йўналишларида янада фаол ва тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу нафақат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, балки бутун минтақада барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилувчи муҳим дипломатик қадамдир.
Шу куннинг ўзида делегация аъзолари Ўзбекистон тарихи, маданияти ва замонавий тараққиётига бағишланган китоблар ва нашрлар тақдим этилган парламент кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Сенат раиси Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси Фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдириб, икки томонлама парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

07:23
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

18:21 / 17.06.2025
Ўзбекистон Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилади

13:48 / 30.05.2025