Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди
Йил бошидан бери АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан 3,8 фоизга арзонлашди. Иқтисодчи Юлий Юсуповга кўра, бу ҳолатни валюта мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. «Сўмнинг қадри ортмаяпти, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатиляпти», дея ёзди у.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 24 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 85,9 сўмга ўз қийматини йўқотди.
Умуман олганда, доллар курси кетма-кет олтинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 349 сўмга (2,7 фоиз) — 12 760,2 сўмдан 12 410,9 сўмга арзонлашди. Бу – 2024 йилнинг 29 январидан (12 400 сўм) бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан 3,8 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида сўм 2,2 фоизга (12 352 сўмдан 12 625 сўмга) қадрсизланган эди.
«Сўм мустаҳкамланаётгани йўқ, доллар қадрсизланяпти»
Иқтисодчи Юлий Юсупов сўмнинг сўнгги пайтлардаги ҳаракати ҳақида изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолатни валюта мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. Сўмнинг қадри ортмаяпти, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатиляпти.
«Масалан, 2025 йил бошидан бери сўм еврога нисбатан 7,2 фоизга, рублга нисбатан 22,4 фоизга ва фунт-стерлингга нисбатан 4,2 фоизга қадрсизланган. Бу эса сўмнинг реал қийматида мустаҳкамланиш эмас, балки инфляция даражасида девалвацияни кўрсатади», деб ёзди иқтисодчи.
Юсуповнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари АҚШ эмас, балки Хитой, Россия ва Европа бўлгани учун сўмнинг долларга нисбатан бироз ошиб бориши амалда унинг умумий қийматини кўтармаган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Бухоро вилоятида сайёҳлик ҳалқаси ташкил этилади
Ўзбекистон | 07:54
-
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди
Жаҳон | 07:41
-
Фуқаролик жамияти институтлари давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади
Ўзбекистон | 07:34
Мавзуга оид

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

16:24 / 22.04.2024