Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Фахриддин Алтун халқаро ҳамжамиятни халқаро тизимни провокация ва саботаж қилиш ҳаракатларига қарши туришга ва муаммоларни ҳал этишда дипломатияни талаб қилишга чақирди.

Фото: AFP / Maxar Technologies
Туркия президенти администрацияси Алоқа бошқармаси директори Фахриддин Алтун «АҚШнинг Эроннинг ядровий иншоотларига авиазарбаси ва АҚШнинг Исроилнинг Эронга қарши тажовузига қўшилиши Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни эмас, тартибсизликни келтириб чиқарадиган янги қадамдир» деди.
Алтун АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига уюштирган ҳаво ҳужуми туфайли ижтимоий тармоқ орқали баёнот берди.
«АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳаво ҳужуми ва Исроилнинг Эронга қарши тажовузи Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни эмас, балки тартибсизликка олиб келадиган янги қадамдир», деди Алтун.
«АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий аралашуви билан бошланган жараён дунёда радикаллашув ва терроризмнинг кучайишига олиб келганидек, АҚШнинг Эронга ҳужуми ҳам худди шундай натижаларга олиб келиши мумкин. Америка ҳарбий аралашуви ва Ғарбда Европанинг сиёсий харитасини ўзгартирган динамика ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик бор. Америка Исроилнинг геноцид ҳарбий сиёсатини жиловлаш ва Нетаняҳу маъмуриятининг тўхтатиб бўлмайдиган тенденцияларини ушлаб туриш ўрнига Нетаняҳу тармоғига эргашади, тинчлик янада узоқроқ мақсад бўлиб қолади», деди у.
Фахриддин Алтун халқаро ҳамжамиятни ақл атрофида бирлашишга, қутурган тармоқнинг халқаро тизимни гижгижлаш ва саботаж қилиш ҳаракатларига қарши туришга, минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал қилишда дипломатияни талаб этишга чақирди.
«Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида минтақада ва бутун дунёда барқарорликни тарғиб қилувчи, цивилизациялар ўртасидаги тинчликни улуғлайдиган, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги уйғунликни тарғиб қилувчи сиёсий ёндашувга содиқ қолишда давом этади», — деди бошқарма бошлиғи.
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

19:55 / 11.07.2025
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

19:35 / 11.07.2025
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP

19:34 / 11.07.2025