Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
2022 йил июн ойидан Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақиртирилиб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган. Унинг ўрнига Избоскан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Элёрбек Каримов тайинланди.

Элёрбек Каримов
Избоскан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Андижон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Элёрбек Каримов 2023 йил декабридан буён Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2022 йил июн ойидан Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақиртирилиб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган. Унинг нима сабабдан ишдан олингани маълум эмас.
Daryo.uz манбаси Ғофуржон Абдураҳмоновнинг ишдан олиниши Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида кабинетида психотроп модда истеъмол қилгани сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00 / 30.06.2025
-
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди
Жамият | 23:58 / 30.06.2025
-
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
Жамият | 23:32 / 30.06.2025
-
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади
Жаҳон | 23:22 / 30.06.2025
Мавзуга оид

18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди

14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас

12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади

16:06 / 09.09.2024