Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди
Аёлнинг Таиланддаги таниши қизларни кутиб олиб, уларни иш билан таъминлаши керак бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкентда қизларни фоҳишалик учун Таиландга жўнатиб, ўша ердаги таниши орқали пулламоқчи бўлган аёл далилий ашёлар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл жиноий гуруҳ тузиб, моддий жиҳатдан қийналган қизларни фоҳишалик ва қўшмачилик қилиш учун Таиландга жўнатишни режа қилган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Жиноят-қидирув хизмати, Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида 21 июн куни Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 31, 23 ва 18 ёшли уч нафар қизни Таиландга юборишга уринган вақтида 53 ёшли аёл қўлга олинган.
Аниқланишича, аёлнинг Таиланддаги эркак таниши қизларни кутиб олиб, иш билан таъминлаши эвазига 5 минг доллар юбориши керак бўлган. Қизлар эса уч ой давомида фоҳишалик қилиб, пул ишлаб бериши режалаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

19:34 / 06.07.2025
Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалди

18:14 / 01.07.2025
Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимдан четлатди

22:25 / 24.06.2025
Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

22:21 / 30.05.2025