Евроиттифоқ фаластинликларга ёрдам учун 1,6 млрд евро ажратди
Европа Иттифоқи Ғарбий соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам бериш учун 1,6 миллиард евро ажратди. Европа Иттифоқи ҳозирда Фаластин маъмуриятининг энг йирик ҳомийси ҳисобланади.

Муҳаммад Мустафо Фото: Anadolu Agency
Европа Иттифоқи Ғарбий соҳил ва Ғазо секторида яшовчи фаластинликларга ёрдам бериш учун 1,6 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда 14 апрел, душанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.
«Биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлашимизни кучайтирмоқдамиз. 2027 йилгача бўлган 1,6 миллиард евро Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Европа Иттифоқи зарур инфратузилмага сармоя киритади, шу билан бирга қочқинларга гуманитар ёрдам ва кўмак кўрсатади. Биз Фаластин маъмуриятининг узоқ йиллик ҳамкоримиз», — деб ёзди Каллас ижтимоий тармоқда.
Унинг хабари Люксембургда Фаластин миллий маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафо ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги учрашув арафасида эълон қилинди. Каллас ёрдам Ғазо секторига қандай етказилишига аниқлик киритмади. Фаластин миллий маъмурияти фақат Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини назорат қилади. Ғазо секторидаги ҳокимият 2007 йилда Ҳамас гуруҳи томонидан назоратга олинган.
АFP эслатганидек, Европа Иттифоқи Фаластин маъмурияти учун энг йирик халқаро донор ҳисобланади. 1,36 миллиард евролик олдинги уч йиллик ёрдам режаси 2021 йилдан 2024 йилгача давом этган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

13:25 / 29.05.2025
Фаластинликлар Ғазодаги БМТ омборига бостириб кирди

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи

23:20 / 25.05.2025