Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
1213
2 дақиқада ўқилади

Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

Янги қоидаларни бузганлик учун жарима 135 еврога тенг. «Болалар бор жойдан тамаки йўқолиши керак», деди Франция соғлиқни сақлаш вазири.

Фото: Reuters

Францияда 1 июлдан вояга етмаган шахслар юриши мумкин бўлган очиқ ҳаводаги барча жойда тамаки чекиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат меҳнат, соғлиқни сақлаш, бирдамлик ва оила вазири Катрин Вотрен маълум қилди.

Қайд этилишича, боғлар, пляжлар, шунингдек, мактаб, автобус бекати ва спорт майдончлари яқинидаги ҳудудлар ҳам чекловга киритилади.

Янги қоидаларни бузганлик учун жарима 135 еврога тенг. Чекловлар электрон тамаки чекиш, бар ва кафелар террасаларида таркибида никотин бор ҳар қандай турдаги маҳсулотларни истеъмол қилишга тааллуқли эмас.

«Болалар бор жойдан тамаки йўқолиши керак», — дейди вазир. Катрин Вотнер Иммануэл Кантнинг машҳур иборасини ўзгартириб, «чекиш эркинлиги болаларнинг тоза ҳаводан нафас олиш эркинлиги бошланадиган жойда тугаши керак», деди.

Бундай тақиқ мамлакатнинг айрим муниципалитетларида аллақачон амалда. Энди у федерал даражада кучга киради. 2026 йил ўрталарида қадар Катрин Вотрен электрон тамакилар таркибидаги никотин даражасини камайтириш ва улар учун мўлжалланган ароматизаторларни қисқартиришга эришиш ниятида.

Мавзуга оид