АҚШ демократлари Трампни «инсайдерлик»да айблади
Трампнинг тариф бўйича изоҳлари демократлар ўртасида мунозараларга сабаб бўлиб, бозорни манипуляция қилиш ҳақидаги айбловларни келтириб чиқарди.

Фото: Anadolu Agency
АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқларда «ҳозир харид қилиш учун ажойиб вақт» деб ёзиб, Хитойдан ташқари барча давлатларга қўшимча тарифлар жорий этилишининг 90 кунга тўхтатилишини эълон қилганидан кейин фонд бозорлари фаоллашди. Оқибатда Оқ уй раҳбарига нисбатан инсайдер савдоси бўйича айбловлар пайдо бўлди, деб ёзди Anadolu.
Демократ сенатор Адам Шифф сўзларига кўра, Трамп томонидан «дастлаб ўрнатилган ва кейин бекор қилинган» тарифлар фонд бозорларида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди.
Шифф сиёсатдаги доимий ўзгаришлар инсайдер савдоси учун хавфли имкониятлар яратишини таъкидлади.
«Маъмуриятда Трампнинг тариф қарори ҳақида кимлар олдиндан билар эди? Жамоатчиликда бўлмаган маълумотлардан фойдаланиб, акцияларни сотиб олиш ва сотиш орқали пул ишлаб топганлар бўлдими? Мен бу ҳақда Оқ уйга ёздим. Одамлар бу ҳақда билишга ҳақли», деди Шифф.
Демократ сенатор Элизабет Уоррен, шунингдек, ишчилар ва кичик корхоналар катта зарар кўтараётган пайтда Трамп ўзининг Wall Street донорларига фойда келтириши учун бозорни манипуляция қилганми ёки йўқлигини текширишга чақирди. Уоррен қўшимча қилди: «Трамп инсайдерларга тарифларнинг кескин ўзгаришидан фойда олишга ёрдам бердими? Бу шунчаки коррупцияга ўхшайди».
АҚШ президенти Трамп 9 апрель куни Truth Social платформасидаги постида «ҳозир харид қилиш учун ажойиб вақт», деб ёзди. Бироз вақт ўтгач, у Хитойга нисбатан бож тарифлари 125 фоизга оширилишини, бошқа давлатлар учун қўшимча тарифлар эса 90 кунга тўхтатилишини эълон қилди.
Трампнинг биринчи хабаридан кейин фонд бозорлари беқарор эди. Бироқ Хитойдан ташқари барча давлатларга тарифлар тўхтатилиши ҳақидаги хабардан сўнг, фонд бозорларида кескин кўтарилиш юз берди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
Ўзбекистон | 08:10
-
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
Ўзбекистон | 07:50
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025