Жаҳон | 11:13 / 23.05.2025
2879
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

Россия давлат харидлари порталидаги маълумотлар шуни кўрсатадики, турли минтақалардаги давлат кутубхоналари Трамп ёзган китобларни, шунингдек, унинг таржимайи ҳолини сотиб олмоқда.

Фото: Manuel Balce Ceneta/AP Photo/picture alliance

Россиянинг қатор вилоятларидаги давлат кутубхоналари АҚШ президенти Доналд Трамп китобларини харид қилишни бошлади. Бу ҳақда 21 май, чоршанба куни «Московский комсомолец» газетаси давлат харидлари порталида чоп этилган буюртма рақамларига таяниб хабар берди.

Жумладан, журналистлар Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳар кутубхоналари ассоциациясининг Трампнинг «Чемпион каби ўйла. Магнатнинг ҳаёт ва бизнес бўйича эътирофлари» китобига, Бойқўнғир кутубхоначиларидан эса «Келишув санъати» китобига буюртмани аниқлади.

Бундан ташқари, кутубхоналар россиялик муаллифларнинг Америка президенти ҳақидаги китобларига буюртма беришмоқда. Шундай қилиб, Иркутск вилоятининг Саянск шаҳридан Александр Немировнинг «Доналд Трамп. Ўзига хос бегона» таржимайи ҳоли, Челябинскдан — Игор Прокопенконинг «Қарама-қарши раҳбарнинг портрети» китоби учун сўров келиб тушди.

Шунга ўхшаш буюртмалар Новий Уренгой, Якутиянинг Намский Улус ва Твер вилоятининг Бежецк шаҳридан олинган. Кутубхоналар тушунтиришича, Трамп 2024 йил ноябрида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг у ёзган китоблар ва унинг таржимайи ҳолига қизиқиш ортган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти