Тошкент вилоятида хотинини ўлдиришда гумонланаётган эр ушланди
Оилавий жанжал оқибатида аёл отасининг уйига кетиб қолган. Кейин эри уни қайтариб олиб кетган. Шундан сўнг, аёлнинг жасади топилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятида хотинини ўлдиришда гумонланаётган эр қўлга олинди. Бу ҳақда «Миллар» теледастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, 28 ёшли аёл ўлимидан 10 кун олдин жанжаллар туфайли ота уйига қайтиб кетган. 8 февраль куни тунда 32 ёшли эр аёлнинг ота-онаси уйига бориб, уни машинасида олиб кетган.
Шундан сўнг, аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган. Эр қотилликда гумонланиб қўлга олинган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов бошланган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28
-
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди
Ўзбекистон | 22:06
-
Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади, Хоразмда ҳоким ўринбосари 8 йилга қамалди ва Тошкентда 11 ёш қизни ток урди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:59
-
«Крокус»даги теракт бўйича тергов иши якунланди
Жаҳон | 21:41
Мавзуга оид

16:30
Тошкентда савдо дўкони томига чиққан 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди

08:03 / 22.06.2025
Катта АЭС битими, Фарғонадаги “маска-шоу” ва қулаётган доллар — ҳафта дайжести

17:43 / 21.06.2025
Тошкентда бош режага зид учта йирик лойиҳа тақдим этилди

21:02 / 19.06.2025