Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
Маданият вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳаси тасдиқланса, концертлардан олдин уларнинг батафсил сценарийсини “Ўзбекконцерт”га тақдим этиш ва кўриб чиқиш учун тўлов қилиш керак бўлади. Ғоявий-бадиий савияси паст, миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос эмас деб топилган тадбирларни ўтказишга рухсат берилмайди.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларининг ташкилотчиларига янги талаб қўйилиши мумкин. Маданият вазирлиги бу борада ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Лойиҳага кўра, концерт-томоша ўтказишга рухсат олиш учун ташкилотчилар концерт-томошанинг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этиши кўзда тутилмоқда.
Муассаса ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги эксперт комиссиялари бу сценарийларни кўриб чиқишда:
- тадбир дастури ёки сценарийсининг ғоявий-бадиий савиясига;
- намойиш этилиши режалаштирилган репертуарнинг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келишига;
- тадбир дастури ёки сценарийсида Ватанга садоқат, Она юртга муҳаббат каби туйғуларнинг акс эттирилганига эътибор қаратади.
Эксперт комиссияси сценарийларни юқоридагиларга асосан кўриб чиқиб, концерт-томошани ўтказишга рухсатнома бериш ёки бермасликни ҳал қилади.
Комиссия рухсат беришни рад этагн тақдирда, ташкилотчилар рухсат сўраб қайтадан мурожаат қилиши мумкин бўлади.
Лойиҳа билан, концерт-томошалар ташкилотчилардан рухсатнома олишга берилган аризаларни кўриб чиқиш учун қуйидаги тартибда йиғим ундириш таклиф этилмоқда:
- Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
- вилоят марказларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
- бошқа аҳоли пунктларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.
Айни бир талабгор томонидан турли жойларда ўтказиладиган ҳар бир тадбир учун алоҳида рухсатнома берилади ва ҳар бири учун алоҳида йиғим ундирилади.
Тақдим этилган лойиҳага нисбатан сценарийга 10 фоиздан кўп бўлган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда ҳамда мурожаат қайтарилган тақдирда, ариза берувчи умумий асосларда оммавий тадбирларни ўтказиш учун такроран янгидан мурожаат қилиши лозим, дейилади қарор лойиҳасида.
Лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси regulation.gov.uz порталида 5 октябр куни якунланади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00 / 30.06.2025
-
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди
Жамият | 23:58 / 30.06.2025
-
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
Жамият | 23:32 / 30.06.2025
-
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади
Жаҳон | 23:22 / 30.06.2025
Мавзуга оид

00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди

16:02 / 11.05.2025
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди

19:25 / 20.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев

20:29 / 06.04.2025